Shanba, Oktabr 19, 2019

Факультет ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 1992 йил 12 майдаги 401-сонли фармонига асосан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ташкил қилинганлиги ҳамда халқ хўжалигининг турли соҳаларида халқаро алоқаларнинг кенгайиб борганлиги ва бунда малакали таржимонларга талаб ортганлигини инобадга олиб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1994 йил 24 октябрдаги 93-сонли буйруғига асосан университетнинг барча факультетларидан иқтидорли талабалар суҳбат асосида таржимонлик йўналишига ўқишга танлаб олинган ва Таржимонлик факультети ташкил этилган.

Таржимонлик факультетига 1994-1995 ўқув йилидан бошлаб “Инглиз тили қуйи курслар” кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент О.М.Муминов декан этиб, шу кафедранинг ўқитувчиси Ж.А.Рузметов декан муовини этиб тайинланган. Кейинги йилларда факультетга етук мутахассислардан, филология фанлари номзодлари Н.М.Қамбаров (2002-2009 йиллар), Т.А.Мадраҳимов (2009 йил), Ҳ.И.Ҳакимов (2009-2012 йиллар), И.М.Тухтасинов (2012-2013 йиллар) раҳбарлик қилишди. Ҳозирги пайтда ушбу лавозимда филология фанлари номзоди, доцент С.А.Зияева фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари факультетда С.Хажиев (1994-2009 йиллар), Д.Алимова (1996-2002 йиллар), Д.Носиров (2004–ҳ.в.), С.Шерхонов (2009-2012 йиллар), Ф.Султонов (2014–ҳ.в.), У.Азизов, А.Эркаев, Д.Жўраев, У.Йўлдошев, М.Тухтахужаевалар декан муовини сифатида фаолият юритишди.

 

Факультет Ёшлар Иттифоқи БТ

КЕМТИК ҚАЛБЛАРГА МЕҲР УЛАШИБ

Муборак Рўзаи Рамазон ойи ҳайр-еҳсон қилиш, умид, яхшилик улашиш ойи ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун 20-май куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Таржима назарияси ва амалиёти факультети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва факультетнинг бир гуруҳ фаол талабалари Учтепа туманида жойлашган 199-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим мактабида хайрия концертини уюштиришди. Факультетимиз талабалари томонидан […]

652 total views, 4 views today

“ИНСОНЛИККА НОМЗОД” СПЕКТАКЛЬИДАН ЛАВҲАЛАР!

Театр санъати-ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик хатти-ҳаракатларни актёр ижроси орқали акс эттиради. Бунда ёзувчи томонидан ёзилган пьеса ёки либреттога таянилади. Пировардида кўпчилик бўлиб тайёрланган саҳна асари томошабинга кўрсатилади.   Актёрлар саҳнада юз бераётган воқеаларга берилиб, ҳар хил феъл-атворли кишиларнинг қиёфаларини гавдалантирадилар, томошабинларни сезиб турсалар ҳам, сезмасликка олиб рол ижро этадилар. Бу […]

618 total views, 3 views today