ЭЪЛОН: ИШ БЕРУВЧИЛАР ВА БИТИРУВЧИЛАРНИ “БИТИРУВЧИЛАР ЯРМАРКАСИ”ГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, ишлаши ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур.

Айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш ҳамда жойлаштиришни ташкил этиш бўйича жараён қизғин тус олган.

Яъни, битирувчилар бандлигини кафолатли таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2018/2019 ўқув йили битирувчилари учун 2019 йилнинг 26 февраль куни соат 10:00 да “Битирувчилар ярмаркаси” тадбири бўлиб ўтади.

Мазкур ярмарка битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга, бўлажак мутахассисларни иш берувчилар билан таништиришга кўмаклашади.

Иш берувчиларни “Битирувчилар ярмаркаси” тадбирига таклиф этамиз!

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

317 total views, 2 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan