“Балли қизлар” кўрик-танлови

Янгиликлар

Факультетимизда  8 март  –  “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 1-босқич талаба-қизлари иштирокида “Балли қизлар!” кўрик-танлови ўтказилди. Унда факультетимизнинг бир қатор иқтидорли ва маҳоратли талаба-қизлари иштирок этишди. Дастлаб, факултетимизнинг ўқув ишлари бўйича декан муовини Носиров Даврон Полвонназирович сўзга чиқиб, байрам муносабати билан йиғилганларни табриклаб, кўрик танловни очиб бердилар.

Кўрик танлов қуйидаги 5 та шартлар асосида ўтказилди:

  1. Таништирув
  2. Ошпазлик маҳорати
  3. Билимлар беллашуви
  4. Рақс маҳорати
  5. Модельерлик қобилияти

Бир биридан қизиқарли тарзда ташкил этилган ушбу шартлар давомида иштирокчи қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этиб, ҳакамлар ҳамда тадбирга йиғилган томошабинлар олқишларига сазовор бўлишди. Ҳар бир шарт якунида ҳакамлар қизларга қўйилган балларни эълон қилиб боришди. Барча иштирокчилар ўз билим ва маҳоратларига яраша баҳоланишди. Натижада 1-рақамли иштирокчи 107-гуруҳ талабаси Мирзиёдова Моҳинур  ғолиб деб топилди ва университет миқёсида утқазиладиган кўрик-танловда иштирок этиш ҳуқуқини кўлга киритди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга номинациялар бўйича дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бир сўз билан айтганда тадбир байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди!

 

422 total views, 2 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan