БРИТАНИЯЛИК ПРОФЕССОРЛАР ТАЛАБАЛАР УЧУН МАДАНИЙ ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА ТРЕНИНГ ЎТКАЗДИ

Таълим янгиликлари Янгиликлар

Тренингни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг Голдсмит университети қошидаги Креатив ва маданий тадбиркорлик институти профессорлари Шаун Приме, Никола Тёрнер ва Адриан де ла Cоуртлар олиб боришди. Машғулотлар инглиз тилида, “Санъатда бизнес моделлаштириш”, “Креатив тадбиркорликда маркетинг” мавзуларида санъат ва маданият соҳасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги ғояларни амалга ошириш бўйича бизнес хариталарни тузишда ёш ижодкорларда бой кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, Лондоннинг қоқ марказида жойлашган ушбу таълим муассасаси санъат ва дизайн, ижтимоий фанларга ихтисослашган бўлиб, сўнгги йилларда жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида ўз йўналиши бўйича 15 ўринда бормоқда. Санъат ва маданият таълимидаги IQ бўйича эса Қиролликда 4-, Европада 5- ҳамда жаҳонда 12- ўринда туради.

 

Манба: edu.uz

300 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan