ЯПОН ТИЛИДАГИ 27-РЕСПУБЛИКА НОТИҚЛИК САНЪАТИ ТАНЛОВИ ЯКУНЛАРИ

Янгиликлар

Жорий йилнинг 2-март куни Ўзбекистондаги Япония элчихонаси, япон тили ўқитувчилари жамияти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбек-япон маркази, Нагоя университети вакиллари ҳамкорлигида япон тилидаги 27-республика нотиқлик санъати танлови бўлиб ўтди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад талабаларнинг билимини рағбатлантириш, жамоатчилик олдида нутқ сўзлай олиш кўникмасини шакллантириш, Ўзбекистонда япон тилини ўқитишни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборатдир.

Нотиқлик санъати танловида олий таълим муассасалари, академик лицейлар, республикадаги тил марказларидан жами 20 иштирокчи беллашди. Берилган шартларга кўра, қатнашчилар мустақил танланган мавзу доирасида 5 дақиқалик нутқ сўзлашлари ҳамда 2 саволга жавоб беришлари лозим эди. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг нотиқлик кўникмалари, тилни қай даражада билишлари ва шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қатнашчиларни баҳоладилар.

Танлов якунларига кўра факультетимизнинг 4-босқич талабаси Бозорбоев Сардорхўжа 3-ўрин соҳиби бўлди ва Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўрта Осиё нотиқлик санъати танловида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Манба:  Fledu.uz

 

384 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan