БАҲОР БАЙРАМИ НАВРЎЗ МУБОРАК!

Янгиликлар

Она заминимизни яшил либосга буркаб, ўзининг бетакрор кўрку жамоли, баҳорий насимлари, қир-у адирларда кулаётган бойчечагу лолалари билан юртимизга Наврўзи олам кириб келди. Наврўз – бу тиниқ осмон, яшил борлиқ, меҳнат ва муҳаббат, гул ва алёрларнинг муштарак рамзи.

Юртимизга уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли ана шундай кириб келади. Табиат қудрати, бирдамлик, бунёдкорлик ва эзгулик тимсоли – Наврўз бошланади.

Шу муносабати билан университетимизда ва  факультетимизда наврўз шодиёналари бўлиб ўтди.  Дастлаб байрам тадбирини очиб бериш учун университетимиз ректори Рахимов Ғанишер Худойкулович сўзга чиқиб, барча устоз ва талабаларни байрам билан табриклади.

Сўнгра факультетимиз декани Зияева Севара Анваровна хам йиғилганларни ўз самимий тилаклари билан муборакбод этди.

Байрам баҳорий куй-кўшиқлар ва қизиқарли томошалар билан давом этди.
Талабалар ўртасида “арқон тортиш”, “тош кўтариш” каби спорт мусобақалари хам ўтказилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Университетимизда бўлиб ўтган Наврўз байрами хаммага кўтаринки кайфият бахш этди.

465 total views, 3 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan