«БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ» ҲАМКОРЛИКДАГИ ҚУРИЛИШДА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ҲАМКОРЛИГИ САЛОҲИЯТИ

Таълим янгиликлари

2019 йилнинг 16 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги салоҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Хитой Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган яқин иқтисодий ҳамкордир. 

«Бир макон, бир йўл» дастури доирасида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда, икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланиб бориши натижасида мамлакатларимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда.

Тадбир иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, «Ягона макон, ягона йўл» дастури Осиё, Европа ва Африка қитъалари давлатларининг ҳамкорликдаги ривожланишига қаратилган бўлиб, Шарқий Осиё ва Европа давлатлари ўртасида янги форматдаги иқтисодий муносабатлар ўрнатишни назарда тутади. Дастур барча манфаатдор давлатлар, халқаро ва ҳудудий ташкилотларнинг фаол иштирокида амалга оширилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзбек-хитой муносабатлари тарихан ўзаро ҳамкорлик, ҳурмат ва манфаатли муносабатларга асосланган бўлиб, бугунги кун шароитларида Ўзбекистон Қадимий Ипак йўлини ҳамкорликда тикланишидан алоҳида манфаатдор. «Ягона макон, ягона йўл» дастури унда қамраб олинган барча давлатлар ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун қулай стратегик майдондир. Ўзбекистон хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда савдо, транспорт алоқаси, туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлиги турли даражалардаги учрашувларда таъкидланмоқда.

Ҳар иккала мамлакат орасидаги Ипак йўли иқтисодий маконини яратиш бўйича ташлаган илдам қадамлар натижаси ўлароқ, давлатларимиз орасидаги турли жабҳалардаги ҳамкорлик алоқалари жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Мазкур   тадбир ўзбек-хитой муносабатларининг янги сифат даражасига чиқиши учун кучли туртки бўлишига аминмиз.

Manba: edu.uz

199 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan