Бугун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Ёшлар марказида “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда китобхонликнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда бир қатор фаол ёшлардан ташқари Ўзбекистон халқ артисти – Луфулла Саъдуллаев,
Ёш ижодкорлар кенгаши раиси- Меҳриноз Аббосова,
Зулфия мукофоти совриндори ТДЮ талабаси- Дилафруз Исматова
Озарбайжон ёш ижодкорлар кенгаши раиси, шоир- Интиқом Яшар
Чилонзор туман бош имом хатиби Юнусов Абдуқаҳорлар сўзга чиқиб китоб мутоаласининг инсон руҳиятига таъсири ҳақида қимматли фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Суҳбатнинг сўнги хамда бадиий қисми ҳам кўтаринки куй-қўшиқлар билан якунланди ва талаба ёшларга китоблар улашилди. Факультетимиз фаол талаба ёшларидан 4 нафари шундай қизғин суҳбатнинг шоҳиди бўлишди.
Факультет Ёшлар Иттифоқи БТ муҳбири: Жунаева Ш.
569 total views, 2 views today