Факультетимизда “Bridge Cup” футбол мусобақаси ўтказилди

Янгиликлар

Факультетимизда футбол мусобақаси ўтказилди

12-15 апрель  кунлари Таржима назарияси ва амалиёти факультетининг бир қатор илғор талабалари ҳамкорлигида яратилган “Bridge Club” лoйиҳасининг мавсумий футбол мусобақаси бўлган “Bridge Club” ўтказилди. Унда факультетимизнинг футболга қизиқувчи йигитлари томонидан тузилган жамоалар билан бир қаторда бошқа факультетлардан ташриф буюрган меҳмон жамоалар ҳам иштирок этишди. Мусобақада қуйидаги жамоалар қатнашди: “ “Translation Unity”, “The Best Team”, “Lions”, “The Orients” (барчаси Таржима назарияси ва амалиёти факультети), “3rd English” (Инглиз тили 3 факултети), “Antidisestablishmentariens” (Инлиз тили 2 факултети), “Burgutlar” (Рус тили ва адабиёти факултети) ҳамда “The Leaders” (Ёшлар Иттифоқи БТ).

3 кун давом этган қизиқарли мусобақа дастлаб гуруҳ босқичи тизимида ўтказилди ва жамоалар 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда мусобқани бошлашди. Гуруҳларда 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финал босқичида ўзаро куч синашишди.

Бир сўз билан айтганда мусобақа ажойиб руҳда ўтказилди. Мусобақа сўнгида Таржима назарияси ва амалиёти факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ф. Султонов барча совриндорларга эсдалик совғалари ва дипломларни топширди.

 

Факультет матбуот хизмати

185 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan