ТЕАТР-ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ МАКТАБИ!

Факультет ёшлар иттифоқи БТ

Санъат-қалбларни яхшиликка ва ёруғликка чорловчи манба. Театр ҳақиқий ҳаёт мактабидир. Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда: “Театр – ибратхона”.

Республикамизда турли хил йўналишда ижод қилувчи театрлар мавжуд. Уларда рол ижро этаётган актёр ва актрисалар ҳам жуда маҳоратли, ўз ишининг усталари ҳисобланишади. Пойтахтимиз Тошкентда хам “ДИЙДОР” театри ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда. Бу театр Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев томонидан ташкил этилган. Нега театр ҳақида сўз очганимизга қизиқяпсизми? Факультетимизнинг бир қатор талабалари университетимизнинг Ёшлар иттифоқи БТ раиси Сардор  Шарипов ҳамда университет ўзбек тили ва адабиёти уқитувчиси Авлакулов Яшнарбек бошчилигида ушбу театрга ташриф буюришди. Театрда  Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида саҳналаштирилган спектакл намойиш этилди.

Бу саҳна кўринишидан таъсирланмаган томошабин қолмаган бўлса керак, сабаби образлар шу даражада маҳорат билан ижро қилинётганди-ки, ҳатто актёрлар ҳам шу образда яшаётгандек эди.Томошабинлар эътибори  бир лаҳзага бўлсада чалғигани йўқ.

Талабалар театр сўнгида  Бобурнинг “Яхшилиғ” ғазалини томошабинлар эътиборига ҳавола этдилар. Устоз Авлакулов Яшнарбек ўз эсдалик совғаларини топширар экан, ўзининг самимий тилакларини ҳам билдириб ўтди. Театр талабалар томониан айтилган ушбу шеър билан якунланди.

СЕН “ДИЙДОР”САН ДИЛТОРТАР КЎНГИЛЛАР ТУҒЁНИСАН

САНЪАТ ДЕЯ ТАЛПИНГАН ЮРАКЛАР ДАРМОНИСАН

 

                                                                                                                              Факултет Ёшлар иттифоқи БТ муҳбири: Зиёев Шахзод

269 total views, 4 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan