“УНИВЕРСИАДА 2019”

Факультет ёшлар иттифоқи БТ Янгиликлар

Мамлакатимизда уч босқичли спорт ўйинлари саралаш уйинларига старт берилди.

11-май куни Тошкент кимё-технология институтида “Универсиада-2019” мусобоқасига саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Унда университетимиз жамоасидан стол тенниси спорт тури бўйича 4 нафар талаба иштирок этишди ва юқори ўринларни қўлга киритишди. Университетимиз Жисмоний маданият ва спорт кафедраси бу мусобоқага жуда пухта тайёргарлик кўрганлиги яққол номоён булди, бу эса қўлга киритилган натижалардан хам маълум.

Енг қувонарлиси шундаки бу мусобоқанинг “Стол тенниси” тури бўйича факультетимизнинг 122-гуруҳ талабаси Жумаева Ферангиз ҳамда Рус филологиясидан Нематов Элимдарлар хам фаол қатнашиб фахрли 3-ўринни қўлга киритишди ва октябрьда бўладиган мусобақанинг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

 

 

Факультет Ёшлар Иттифоқи БТ ОАВ мухбирлар кенгаши

327 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan