ЁШ КИТОБХОН КЎРИК-ТАНЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

Факультет ёшлар иттифоқи БТ Янгиликлар

“Китоб йиғиш қийин иш эмас, китобни варақлаш қийин. Китобни варақлаш қийин эмас, уни мутолаа қилиш қийин. Китоб мутолаа қилиш қийин эмас, ўқиганингдан хулоса қилиш қийин. Ўқиганингдан хулоса қилиш қийин эмас, ўқиганингни ёдингда сақлаш қийин”

                                                                                                                                                          Чжан Чао “Теран уйқу соялари” китобидан.

Кеча факултетимизда “Ёш китобхон” танловининг иккинчи, яъни якуний босқичи бўлиб ўтди. Бунда биринчи босқичдан муваффақиятли тарзда ўтиб келган 6 нафар талаба ўртасида ғолиблик учун қизғин кураш борди. Ташриф буюрганлар танлов давомида жуда қизиқарли ва ҳаяжонли ҳолатларнинг гувоҳи бўлдилар.

Танловимизда филология фанлари номзоди, доцент Авлакулов Яшнарбек Ибрагимович; ўзбек тили кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатова Дилфуза Зоҳиджоновна ҳамда Таржима назарияси ва амалиёти факультети Ёшлар Иттифоқи БТ етакчиси Равшанов Диёр Суннат ўғли ҳакамлик вазифасини бажардилар.

Танлов якунларига кўра 3-ўринни 103-гуруҳ талабаси Норимова Моҳичеҳра,  2-ўринни 111-гуруҳ талабаси Рузибаева Азиза эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўрин 103-гуруҳ талабаси Толибова Мадинабонуга насиб этди.

Қуйлиев Комилжон, Рахмонова Нигина ва Сабурова Дилнозалар ўзларининг фаоллиги билан ажралиб турдилар. Совриндорлар ва танлов қатнашчилари фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Бундан ташқари 1-ўрин учун 100000 сўм, 2-ўрин учун 60000 сўм ва 3-ўрин учун 40000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари ҳам ўз эгаларига топширилди.

Танлов жуда қизиқарли ва кутилмаган вазиятларга бой ўтди. Томошабинлар ва қатнашчилар томонидан бундай танловларни янада кўпайтириш таклифи берилди.

 

 

 

                                                                                                                              Факультети Ёшлар иттифоқи БТ ОАВ мухбири

                                                                                                                                                                    Жавоҳиржон Йўлдошев

437 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan