“ИНСОНЛИККА НОМЗОД” СПЕКТАКЛЬИДАН ЛАВҲАЛАР!

Факультет ёшлар иттифоқи БТ Янгиликлар

Театр санъати-ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик хатти-ҳаракатларни актёр ижроси орқали акс эттиради. Бунда ёзувчи томонидан ёзилган пьеса ёки либреттога таянилади. Пировардида кўпчилик бўлиб тайёрланган саҳна асари томошабинга кўрсатилади.

 

Актёрлар саҳнада юз бераётган воқеаларга берилиб, ҳар хил феъл-атворли кишиларнинг қиёфаларини гавдалантирадилар, томошабинларни сезиб турсалар ҳам, сезмасликка олиб рол ижро этадилар. Бу эса улкан маҳоратни талаб қилади. Сўзимизни бежизга театрдан бошламадик негаки, жорий йилнинг 17- май куни университетимиз 3-инглиз тили факультети фаоллар залида, олийгоҳимиз талабаларидан ташкил топган “Олтин давр илҳомлари” театр труппаси ижросидаги “Инсонликка номзод” деб номланган спектакль, икки сеансда намойиш этилди.

Бунда факультетимиз талабаларидан: 116-гуруҳ талабаси Тошпўлатова Ситора, 4-босқич 402- гуруҳ талабаси Эгамбердиев Шоҳрух, факултет Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси 120-гуруҳ талабаси Равшанов Диёр иштирок этишди. Ушбу саҳна кўринишида ёритилган мавзу кенг қамровли бўлиб, ҳозирги куннинг долзарб мавзулари: эрта турмуш қуришдан кейин юзага келадиган муаммолар; инсонлараро меҳр-мурувват; ҳар қандай ҳолатда ҳам виждон амрига қулоқ солиш; ҳалол,пешона тери билан ишлаб топилган луқма лаззати ; Ватанга бўлган чексиз ҳурмат ҳисси; ўзининг қандайдир истаклари туфайли энг азиз инсонларидан жудо бўлиш мумкин эканлиги ва энг муҳими Оллоҳ томонидан берилган неъматлар учун шукроналик қилиш кераклиги ижрочилар томонидан маҳорат билан кўрсатиб берилди. Ушбу театр барча томошабинлар учун ибрат мактаби бўлган бўлса ажаб эмас. Зеро, Беҳбудий бобомиз таъбири билан айтганда -“Театр-ибратхона”. Ушбу спектакльда кўрсатиб берилган жараёнларнинг барчаси биз учун сабоқдир…

 

                                                                                                                      Факультет Ёшлар иттифоқи БТ ОАВ мухбири: Юсупова Маҳлиё

442 total views, 2 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan