КЕМТИК ҚАЛБЛАРГА МЕҲР УЛАШИБ

Факультет ёшлар иттифоқи БТ Янгиликлар

Муборак Рўзаи Рамазон ойи ҳайр-еҳсон қилиш, умид, яхшилик улашиш ойи ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун 20-май куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Таржима назарияси ва амалиёти факультети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва факультетнинг бир гуруҳ фаол талабалари Учтепа туманида жойлашган 199-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим мактабида хайрия концертини уюштиришди.

Факультетимиз талабалари томонидан йиғилган хайрия пулларига болалар учун кийим-кечак ва ширинликлар олиб борилди.

Тадбирда факультетимизнинг иқтидорли талабалари болалар учун ўзларининг қўшиқ ва рақсларини ижро этишди. Концерт мобайнида болалар учун турли хил кўнгил очар дастурлар уюштирилиб уларнинг қувончига қувонч улашилди.

Концерт сўнгида мактаб директори Н.А Рустамова сўзга чиқиб университетимиз маъмурияти ва талабаларига бу савобли ишга қўл уришгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

 

                                                                                                     Факультет Ёшлар иттифоқи БТ ОАВ кенгаши муҳбири:

                                                                                                                                                                                Саидова Раъно

653 total views, 1 views today

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan