ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК-ДУНЁ САРИ ОЧИЛГАН ИМКОНИЯТ ЭШИГИДИР!

Янгиликлар

Дарҳақиқат халқаро ҳамкорлик бу дунё сари очилган имконият эшигидир. Айниқса, бу таълим соҳасида бўлса. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети бу борада кўплаб ютуқларга эришмоқда. Университетимиз дунёнинг бир қанча мамлакатлари билан таълим, фан ва маданият борасида кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Хусусан, яқинда “KÜNİB” (Кавказ университетлар бирлиги) раиси Рамазон Коркмаз ҳамда Туркиянинг пешқадам Университетлари ректорлари ЎзДЖТУга ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Таржима назарияси ва амалиёти факультети фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

 

Ташриф сўнггида эса ЎзДЖТУ Кавказ университетлар бирлигига аъзо бўлди.

 

Ушбу ҳамкорликнинг узвий давоми сифатида куни кеча ЎзДЖТУга ташриф буюрган Малайзиянинг “Султон Идрис” Педагогика университети делегацияси аъзолари билан университет раҳбарияти олиб бораётган музокараларини келтириш мумкин.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда ЎзДЖТУда 20та хорижий тиллар қатори малай тили ҳам иккинчи тил сифатида 1996-йилдан бери ўқитиб келинади.

Бугунга келиб, ЎзДЖТУ Малайзиянинг нафақат Султан Идрис Педагогика университети билан, балки шунингдек, Перлис ва Байнари университелари билан ҳам кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Университет биноси узра бўлган кичик саёҳатдан сўнг, томонларнинг расмий учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ғ.Раҳимов раҳбарлигидаги университет вакиллари меҳмонлар жаноб Сасигаран Монеям (Хорижий тиллар маркази директори), Диана Жумади хоним (Малай тили бўлими бошлиғи), жаноб Муҳаммад Фавиз Бакри (Малай тили курслари координатори) ларни қабул қилдилар.

Самимий суҳбат давомида томонлар:

  • Султан Идрис таълим университети томонидан таклиф этиладиган қисқа/узоқ муддатли тил курслари, ўқув дастурлари;
  • Султан Идрис таълим университетида ўзбек ва рус тилларини ўқитиш;
  • Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш  истиқболлари каби масалаларда муҳокама олиб бордилар.

Расмий учрашувдан сўнг меҳмонлар университет ахборот ресурс марказига ташриф буюрдилар. Улар яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, Малайзия элчихонаси томонидан университет АРМ фондига-ўқув материаллар, адабиётлар ва қўлланмалар топширилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ташриф сўнггида томонлар келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалар борасида келишиб олдилар.

 

                                                                                                    Факультет ёшлар Иттифоқи БТ муҳбири:

                                                                                                                              Холмухаммедова Мафтуна

215 total views, 2 views today

Я справлялся в адрес ном столе, но там еще не было вашего адреса.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan