О Факультете

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 1992 йил 12 майдаги 401-сонли фармонига асосан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ташкил қилинганлиги ҳамда халқ хўжалигининг турли соҳаларида халқаро алоқаларнинг кенгайиб борганлиги ва бунда малакали таржимонларга талаб ортганлигини инобадга олиб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1994 йил 24 октябрдаги 93-сонли буйруғига асосан университетнинг барча факультетларидан иқтидорли талабалар суҳбат асосида таржимонлик йўналишига ўқишга танлаб олинган ва Таржимонлик факультети ташкил этилган.